«шерзодхон қудратхўжа» тегли мақолалар


Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Шерзодхон Қудратхўжанинг сўзларидан сўнг Россия ТИВга чақирилди
14 феврал 2024, 21:10

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Шерзодхон Қудратхўжанинг сўзларидан сўнг Россия ТИВга чақирилди

Россия ТИВ Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Ботиржон Асадовга ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг сўзлари муносабати билан норозилик билдирди. Россия ТИВ журналистнинг Ўзбекистонда ўзбек тилини билмайдиганлар ҳақидаги сўзларини ҳақоратомуз деб атади.

«Босқинчими ё аҳмоқ, ўзлари ҳал қилсин» — Шерзодхон Қудратхўжа
14 феврал 2024, 18:17 1

«Босқинчими ё аҳмоқ, ўзлари ҳал қилсин» — Шерзодхон Қудратхўжа

Шерзодхон Қудратхўжага кўра, Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини билмайдиганлар «босқинчи» ёки «аҳмоқ» эканини ўзлари ҳал қилиши керак. Шунингдек, у россиялик сиёсатчиларнинг баёнотларига жим туриш мумкин эмаслигини айтди. «Россотрудничество» у ва унинг тузилмалари билан алоқаларни узишини билдирди.

Марказий сайлов комиссияси таркиби ўзгартирилмоқда
9 феврал 2024, 15:35

Марказий сайлов комиссияси таркиби ўзгартирилмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколатларини тугатиш ва 2 нафар янги аъзони сайлаш бўйича қарорлар қабул қилиб, Сенатга юборди. Амалдаги қонунчиликда МСК парламент палаталари томонидан 9 нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши белгиланган.

«Ёшларимизга креативроқ дарс берайлик, демоқчи эдим» — Шерзодхон Қудратхўжа тармоқларда тарқалган гапи ҳақида
3 январ 2023, 13:38 1

«Ёшларимизга креативроқ дарс берайлик, демоқчи эдим» — Шерзодхон Қудратхўжа тармоқларда тарқалган гапи ҳақида

ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг мактаб таълимидан физика, кимё фанларини чиқариб ташлаш ҳақидаги гаплари муҳокамаларга сабаб бўлди. У ўзига қарши билдирилган фикр-мулоҳазаларга изоҳ берди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова эса бундай хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилди.

ЎзЖОКУда ректорга салом бермагани учун талабани калтаклаган ходим ишдан бўшатилди
11 сентябрь 2022, 15:28 1

ЎзЖОКУда ректорга салом бермагани учун талабани калтаклаган ходим ишдан бўшатилди

ЎзЖОКУ талабаси университетда ректорга салом бермагани учун ходим томонидан калтакланганди. Университет Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида ходим ваколати доирасидан ташқарига чиққани сабабли ишдан бўшатилди. Бошқа ходимларга нисбатан ҳайфсан интизомий чораси қўлланилди.

ЎзЖОКУда ходим талабани ректорга салом бермагани учун калтаклагани айтилди
10 сентябрь 2022, 16:11

ЎзЖОКУда ходим талабани ректорга салом бермагани учун калтаклагани айтилди

ЎзЖОКУ талабаси университетда ректорга салом бермагани учун ходим томонидан калтаклангани айтилмоқда. Университет ректори эса ҳолатдан хабари йўқлигини, бироқ, ноҳақ ҳаракат қилганлар жазоланишини айтди. Талабанинг салом бериш-бермаслиги бу ихтиёрий, дея таъкидлади Шерзодхон Қудратхўжа.

«Яхши хабар тез тарқалади» — Шерзодхон Қудратхўжа сайлов натижаси эълон қилинишдан аввал келган табриклар ҳақида
26 октябр 2021, 10:58

«Яхши хабар тез тарқалади» — Шерзодхон Қудратхўжа сайлов натижаси эълон қилинишдан аввал келган табриклар ҳақида

Шерзодхон Қудратхўжа президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилишдан аввал билдирилган табриклар МСКни ҳам ҳайрон қолдирганини таъкидлади. «Яхши хабар тез тарқалади. Шунинг учун ҳайратланмаса ҳам бўлади, менимча», — дейди у.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди тарғиботи ва амалдаги вазифаси аралашиб кетмаслиги назорат қилинади — МСК
7 август 2021, 17:42

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди тарғиботи ва амалдаги вазифаси аралашиб кетмаслиги назорат қилинади — МСК

Марказий сайлов комиссияси томонидан ОАВ ва блогерлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда амалдаги президентнинг вазифаси ва сайловолди тарғиботи аралашиб кетмаслиги назорат қилиниши айтилди. «Албатта, номзодни сайловолди тарғиботи ва ўзининг фаолиятини адаштирмаслигимиз керак. Лекин назорат қилинади», — деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров. Комиссия аъзоси Шерзодхон Қудратхўжа эса Шавкат Мирзиёевнинг ташриф ва учрашувлари тагида пиар эмас, балки ислоҳотлар ётганини таъкидлади.

Биз эмлаш бўйича бошқа давлатларга қараганда яхши кўрсаткичда кетяпмиз — Шерзодхон Қудратхўжа
13 июл 2021, 18:49

Биз эмлаш бўйича бошқа давлатларга қараганда яхши кўрсаткичда кетяпмиз — Шерзодхон Қудратхўжа

Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа вакцинация бўйича Ўзбекистон яхши кўрсаткичда кетаётганлигини таъкидлади. 12 июль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар мамлакат аҳолисининг 2,64 фоизини ташкил қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг